Бу ҳақда Brawner Builders компанияси вице-президенти вазифасини бажарувчи Жеффри Прицкерга таяниб NBC News хабар берди.
Унга кўра, ҳалокатдан бир киши омон қолган.
26 март куни маҳаллий вақт билан соат 01:19 да Балтимордаги Фрэнсис Скотт Ки кўпригига Сингапур байроғи остида сузиб кетаётган Dali контейнер ташувчи кеманинг урилиб кетиши оқибатида иншоот қулаб тушди.
Ижтимоий тармоқларда кўприкнинг қулагани тасвирлари тарқалди. Уларда зарбадан кейин кўприк оралиқлари қулаб туша бошлагани ва улар устидаги бир нечта автомобиль металл конструкцияси билан бирга сувга тушиб кетгани акс этган.
Мэриленд губернатори Уэс Мур ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар беради report.az.