Бу Ўзбекистон капитал бозорига халқаро инвесторларни жалб этиш ва уни янада ривожлантиришда муҳим қадамдир. Ушбу битим Президентимизнинг 2023 йил 2 сентябрдаги «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан яратилган «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЎзРВБ савдоларида биржа аъзолигига қабул қилинган ташкилотлар иштирок этиши мумкин. «Bank of Georgia» АЖ биржа савдоларида иштирок этиш ва давлат қимматли қоғозлар бозорида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи «B» тоифаси бўйича ЎзРВБ аъзолигига қабул қилинган.
«Bank of Georgia» давлат қимматли қоғозлари бозорида инвестор сифатида иштирок этишини таъминлаш мақсадида ЎзРВБнинг ҳисоб -китоб -клиринг тизимида ҳисобрақами очилди. Шунингдек, хорижий номинал эгаларига «депо» ҳисобварақлари (омнибус ҳисобварақлари) ва тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақларни очиш имконияти яратилди.
Мамлакат капитал бозорида номдор халқаро инвесторлар иштироки молиявий хизматлар сифатини янада яхшилашга ва молия секторида рискларни бошқаришнинг янги усулларини жорий этишга хизмат қиляпти.
ЎзРВБ халқаро инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун кўмак бўла оладиган инновацион ечимларни жорий этишда давом этади.
Дилшод Улуғмуродов,
«Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири.