Бахтиёр Саидов Қувайт Валиахди билан учрашди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайтда Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Холид ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийлари билан учрашди.

    Учрашувда ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Аъло Ҳазратлари ва Валиаҳди Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийларига энг самимий саломларини етказди.

    Шунингдек учрашувда минтақаларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масаласида очиқ ва самарали фикр алмашилди.

    Кувайтнинг минтақавий ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаймиз. Шу билан бирга халқаро ва минтақавий масалаларда ҳамкорликни кучайтиришга бўлган умумий интилишимизни яна бир бор тасдиқладик. Ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак қадриятларга асосланган Ўзбекистон – Кувайт муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш сари барча имкониятларимизни ишлатамиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates