Байден иқлим ўзгаришини инсоният учун ягона таҳдид деб атади

    Байден: иқлим ўзгариши инсоният учун ягона экзистенциал таҳдиддир.

    Бу фикрни АҚШ Президенти Жо Байден Атлантада (Жоржия штати) давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп билан бу йилги сайловолди биринчи теледебатида сўзлаган нутқида билдирди.

    “У (Трамп) атроф-муҳит учун заррача иш қилгани йўқ. У иқлим бўйича Париж келишувидан чиқди. Мен дарҳол унга қўшилдим, боиси агар Ернинг исталган нуқтасида ҳарорат Цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилса, у ерга қайтиб келади. Инсоният учун ягона экзистенциал таҳдид иқлим ўзгаришидир ва у мен қилган ҳамма нарсани бекор қилмоқчи.

    АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Тўрт йил олдин бўлгани каби кураш асосан мана шу икки номзод ўртасида кечади. Ўшанда сайловда Байден қайта сайланишга интилган Трампни мағлуб этган эди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates