Бош вазир бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси Хитойга ташриф буюрди

    Жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида ЭКСПО “Хитой-Евроосиё” саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

    Мазкур ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон Бош вазири, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Бош вазир бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси мазкур тадбирда қатнашиш учун Урумчи шаҳрига ташриф буюрди.

    Бугун, 25 июнь куни Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилди.