баннер
23 мар 2025
22:22

    Бошқирдистонда тепловоз ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди

    Бошқирдистон (Россия Федерацияси) Стерлитамакидаги темир йўл кесишмасида тепловоз ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳат олди, деб хабар беради Бошқирдистон давлат йўл инспекцияси.

    Воқеа жойига Стерлитамак транспорт прокурори ва тергов гуруҳи жўнаб кетган. Мазкур факт асосида темир йўл транспортининг хавфсиз ишлаши бўйича талабларга риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилмоқда.

    Воқеа оқибатида шифокорлар жароҳатланган ва тез ёрдам машинасида олиб кетилаётган бемор вафот этган, дейилади Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий минтақалараро тергов бошқармаси хабарида. Терговчилар томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси (темир йўл транспортидан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб боришмоқда. Тепловоз ҳайдовчиси шошилинч тарзда тормозни босган, бироқ тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган. Ҳодисага дастлабки сабаб тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси беморни тиббий муассасага етказишга шошилиб, темир йўл кесишмасидаги светофорнинг тақиқловчи сигналига қарамай, ҳаракатлангани сабаб бўлган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech