«Қадриятларга таянган тараққиёт!» шиори остида Гулистон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ўтаётган учрашувда Алишер Қодиров сайловчиларни дастури билан таништирар экан, сўнгги йиллардаги ислоҳотларнинг қай даражада самарали бўлгаётганини янада обод бўлаётган Сирдарёда, Гулистонда кўраётганини таъкидлади.
– Сирдарёликларнинг матонати, садоқати, юртга муҳаббати Мирзачўлнинг обод бўлишида ҳам яққол кўринади. Тўғри, камчиликлар, қилинадиган ишлар ҳали кўп. Бугунги муаммолар кеча йўл қўйилган хатолар меваси, – деди «Миллий тикланиш» номзоди.