Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида Швейцария таълим тизими асосида янги ўқув дастурлари жорий этилади

    Мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консуллиги ходимларининг «Facetime Management Service» («FMS») компанияси раҳбари, Швейцария бизнес кенгаши аъзоси Надин Патрик Кудин билан учрашуви бўлиб ўтди.

    1999 йилдан буён БААда фаолият кўрсатиб келаётган «FMS» вакили билан Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда Швейцария таълим тизими асосида янги ўқув дастурларини жорий этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон дипломатлари ушбу 3 та таълим муассасаси бўйича батафсил маълумот бериш мақсадида алоҳида тақдимот ўтказдилар.

    Надин Патрик Кудин «FMS» компанияси фаолияти ҳақида тўхталар экан, у Швейцария таълим тизими лицензиясига эга эканини маълум қилди.

    Швейцария бизнес кенгаши аъзоси жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга бориш истагини билдирди. Унинг айтишича, сафар давомида Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Мономарказлар фаолияти билан танишиш режалари бор.

    Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувлар битимини 2022 йил 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида имзолаши мумкинлиги қайд этилди.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг БААдаги дипломатия ваколатхоналари давлатимиз раҳбари раислигида 19 сентябрь куни «Мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари» бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминллаш бўйича барча имкониятларни ишга солмоқда. Хусусан, мамлакатимиз элчихонаси Самарқандга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича ҳамкор ташкилотлар, БАА ва хорижий туркомпаниялар билан алоқаларни янада чуқурлаштирмоқда.

    Араб давлатларидаги зиёрат туризмига нисбатан муносабатни инобатга олиб, дастлабки босқичда БААнинг Шаржа амирлиги билан Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Бундан ташқари, БААдан авиақатновларни кўпайтириш устида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, ҳафтасига 16 та қатнов амалга оширилаяпти. Йил охиригача мазкур кўрсаткични икки баробарга ошириш режалаштирилган - илк бор Абу Даби шаҳридан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига, шунингдек, Дубай шаҳридан Самарқанд, Наманган ва Фарғона шаҳарларига қатновлар йўлга қўйилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates