Бухорода ички туризм кўлами янада кенгаяди

    Туризм 14 июл 2022 2115

    Бухоро вилояти айни дамда ички туризм тобора ривожланиб бораётган ҳудудлардан ҳисобланади. Жорий йилда ҳам мазкур ҳудудда маҳаллий туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури амалга ошириляпти.

    Дастур доирасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 35 178 нафар ёшлар саёҳати ташкил этилди.

    Таққослаш учун, 2022 йилда Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар 1 миллион 824 минг нафардан ошган бўлса, шундан 1 миллион 500 мингдан ортиғи маҳаллий туристлардир.

    Маълумот учун, Ички туризм дастури доирасида республиканинг барча ҳудудларида ички туризм тарғиботи олиб борилиб, вилоятлараро сайёҳлик алмашинуви бўйича вилоят ҳокимлари даражасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

    Шунга кўра, Бухорода «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали» ўтказилди. Ушбу фестивалга турли вилоятлардан 500 мингдан ортиқ маҳаллий туристлар ташриф буюрди. Уларга қулайлик яратиш мақсадида эса вилоятлараро махсус чартер-рейслар, қўшимча автотранспорт ва темирйўл қатновлари йўлга қўйилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates