Бухоронинг олис ҳудудида янги турдаги юқори технологик операция ўтказилди

    Жарроҳлик амалиёти Вобкент туманида биринчи марта ўтказилди ва муваффақиятли якунланди.

    Бу касалликни даволаш консерватив чора-тадбир билан бошланади. Кўпинча тиббий клиникада рефлюкс эзофагитининг белгилари биринчи ўринга чиқади. Шу сабабли, биринчи навбатда, ушбу клиник кўринишларни бартараф этишга қаратилган консерватив даво кўрсатилади. Аввало, бу дори-дармон терапияси билан тўлдирилган кундалик рационал овқатланиш ва парҳезга қатъий риоя қилиш ҳисобланади.

    Тиббиёт мутахассислари таъбири билан айтганда, ҳозирда бу каби касалликларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг кенг тарқалган усули бу лапароскопик Ниссен фундопликацияси ва крурорафия билан диафрагма оёқларини тикиш ҳисобланади. Бу усул ошқозон-ичак бирикмасининг тўсиқ функциясини тиклашнинг энг адекват ҳамда самарали усули ҳисобланади.

    Бирқадар мураккаб операцияни бошидан кечирган беморга келсак, туман марказида яшовчи отахоннинг ёши 70 да бўлиб, тиббий текширувлардан сўнг, унда лапароскопик Ниссен фундопликацияси ва крурорафия операцияси туман тиббиёт бирлашмасининг юқори малакага эга мутахассис врачлари иштирокида бажарилди. Ҳозирда беморнинг умумий аҳволи қониқарли даражада ва у амалиётдан кейинги соғломлаштириш муолажаларини олмоқда

    Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates