Бюджет лойиҳаси муҳокама қилинди

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 2022 йил учун бюджет лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган мажлис ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларининг депутатлари, котибият ҳамда тегишли доимий комиссиялар раислари иштирок этди.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, маҳаллий бюджетларнинг эркинлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши, уларнинг сарфланиши устидан парламент ва жамоат назоратини кучайтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Қабул қилинган қонун ва қарорлар бюджетни шакллантиришда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини янада кенгайтирмоқда ҳамда ҳудудларнинг ўзлари учун қўшимча захираларини аниқлашда мустаҳкам асос бўлмоқда.

    Ўтган беш йил давомида маҳаллий бюджет прогнозининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан ичимлик ва оқава сув таъминотини яхшилаш, мазкур объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2018-2020 йилларда 8,5 миллиард сўмлик, ички йўллар ва автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 22,5 миллиард сўмлик маблағлар ажратилди.

    Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2017-2021 йилларда мактабгача таълим соҳасида 64,3 миллиард сўм, халқ таълими соҳасида 71,8 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 50,1 миллиард сўм, маданият соҳасида 20,5 миллиард сўм ажратилди.

    Шунингдек, жойларда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 194,7 миллиард сўмлик маблағлар ажратилди. Шу билан бирга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 37,7 миллиард сўмлик маблағлар тегишли жамғармаларга ўтказиб берилди.

    Кун тартибидаги масала — Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2022 йилги маҳаллий бюджет параметрлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Д. Султонов маъруза қилди.

    Тадбирда депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

    Минажатдин Қутлимуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates