Cалкам ярим килограмм тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    Навоий вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан шубҳа остига олинган шахс тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) бир жуфт тилла зиракни 3,8 млн сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқарога тегишли қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 456,32 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда қиймати салкам 460 млн сўмлик мазкур заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates