Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ч.Т”. фермер хўжалиги раҳбари Х.З. ва фуқаро Б.Г. хўжаликка қарашли боғ ҳудудида ер остига ўрнатилган сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, жами 608,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.