Деҳли аэропортида томнинг қулаб тушиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди, саккиз киши жароҳат олди

    Деҳлидаги Индира Ганди номидаги аэропортнинг 1-терминалида томнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди.

    Аэропорт вакили журналистларга зарарланган терминалдан барча авиарейслар вақтинча тўхтатилганини айтди.

    Хавфсизлик чораси сифатида 1-терминалдан барча авирейслар вақтинча тўхтатилди ва рўйхатдан ўтиш пунктлари ёпилди”, — дея NDTV телеканали унинг сўзларидан иқтибос келтирди. Шунингдек, у барча авиарейслар 14:00 га қадар бекор қилинганини айтди. Ҳодисага кучли ёмғир сабаб бўлди.

    Шу билан бирга, халқаро аварейслар давом этмоқда, чунки 1-терминалдан фақат ички авиарейслар, 3-терминалдан эса халқаро авиарейслар амалга оширилади. “Биз бу узилиш учун чин дилдан афсусдамиз ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, деди аэропорт раҳбарияти.

    Том устки қисми ва таянч тўсинлар қулаб тушиши туфайли дунёдаги энг гавжум аэропортлардан бири ҳисобланган Деҳли аэропортининг учиш ва қўниш жойларида турган бир нечта транспорт воситаларига зарар етди. Қутқарув ишлари давомида темир тўсинлар қулаб тушган автомобилдан марҳумнинг жасади чиқариб олинди. Қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради tass.ru.