“Дўстлик” пости орқали юклар электрон навбат билан ўтказилади

    Қирғизистон билан чегарадаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида июль ойидан электрон навбат тизими жорий этилади.

    Қирғизистон Божхона хизмати раисининг маълум қилишича, энди чегарани кесиб ўтиш учун ҳайдовчилар ўзига қулай вақтни танлаб, мобил телефон орқали электрон навбатга тура олади.

    Бундай тизим дастлаб Қизил-Қиядаги назорат-ўтказиш пунктида синов тариқасида жорий этилган бўлиб, лойиҳа яхши натижаларни кўрсатган, назорат-ўтказиш пунктининг ўтказиш қобилияти бир неча баробар ошган.

    Қирғизистон Божхона хизмати раисининг қўшимча қилишича, кейинчалик мазкур лойиҳа барча назорат-ўтказиш пунктларида кенгайтирилади. Ҳозирда қирғиз-қозоқ чегарасида электрон навбатни жорий этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

    Маълумот учун, “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти энг гавжумларидан бири ҳисобланиб, у Ўш вилоятида, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates