Дубай: кучли ёмғир ёққани туфайли Дубайда йўллар ва метро сув остида қолди

    Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёққан кучли ёмғир туфайли йўллар тўсилди, авирейслар бекор қилинди, метро сув остида қолди.

    Ҳозир Дубайда сув қумдан ҳам кўп. Автомобиллар сувда сузяпти. Такси нархи беш баравар ошди. Маҳаллий аэропорт самолётларнинг келишини тўхтатди, кўплаб рейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолди.

    Дубай метроси ҳам сув остида қолди. Шаҳар об-ҳаво хавфининг “тўқ сариқ” даражасини эълон қилди. Миллий фавқулодда вазиятлар агентлиги аҳолини уйда қолишга чақирди.

    Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб кузатилмоқда: футбол ўйинлари бекор қилинди, таълим муассасалари ёпилди, ишчилар ва давлат хизматчилари масофадан ишлашга ўтди.

    Ҳаммаси бир кун аввал қўшни Уммонда бошланди. Кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди. Камида 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Метеорологлар минтақа учун ғайритабиий об-ҳаво чоршанба куни ҳам давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates