ЕХҲТ ПА вакиллари Ўзбекистон Республикасининг ҳамкорлиги ва фаол позициясини юқори баҳолади

    2023 йил 18-21 ноябрь кунлари Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси Ереван (Арманистон)да бўлиб ўтган ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг кузги сессиясида иштирок этди.

    Тадбирда ЕХҲТнинг 50 та иштирокчи давлатидан 220 дан ортиқ парламент аъзолари ва ҳамкорлик бўйича шериклар иштирок этди.

    Сессия доирасида Доимий қўмитанинг мажлиси ҳамда “ЕХҲТ инқироз даврида: Парламент Ассамблеясининг ички ва ташқи таҳдидларга жавоб беришдаги роли” мавзусида парламент конференцияси бўлиб ўтди. Сессия доирасида ЕХҲТ маконидаги низоларни ҳал этиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сайловни ташкил этиш соҳасида тажриба алмашишга оид масалалар муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, сессия давомида парламент аъзолари Парламент Ассамблеяси ва ЕХҲТ институтлари раҳбарияти маърузаларини эшитди ҳамда Ассамблеянинг 2023 йилдаги ишининг оралиқ якунларини кўриб чиқди.

    Парламент конференцияси доирасида делегация аъзоларининг чиқишлари ва маърузалари эшитилди, Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, террорчилик ташкилотлари фаолиятидан жабрланган аёллар ва болаларни ўз Ватанига қайтариш, уларнинг жамиятга интеграциялашуви бўйича “Меҳр” дастурлари амалга оширилаётгани, шунингдек, мамлакатда коррупцияга қарши курашилаётгани ҳақида маълумот берилди.

    Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давомида ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раҳбарияти билан қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди, уларда мамлакатимизнинг ЕХҲТ ПА доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    ЕХҲТ ПА вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Ассамблея доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги ва фаол позициясини юқори баҳолаб, бундан кейин ҳам ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишда, фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлашда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates