Филиппин: сув тошқини оқибатида 17 киши ҳаётдан кўз юмди

    Филиппиннинг Минданао оролидаги сув тошқини ва кўчки оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.

    “Биз 17 кишининг ўлганини тасдиқлаймиз, тўрт киши жароҳатланган. Саккиз киши бедарак йўқолган”, деди миллий полиция бошлиғи, генерал, кичик Бенжамин Акорда.

    Сув тошқинлари туфайли 400 мингга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари уйларини тарк этишга мажбур бўлди, 82 мингга яқини эвакуация марказларига жойлаштирилди, деб хабар беради tass.ru.