Fox News: Трамп Трюдога Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш билан таҳдид қилди

    АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувда Оттава ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қила олмаса, Канада АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.

    Бу ҳақда душанба куни Fox News манбаларига таяниб хабар берди.

    Уларнинг маълумотларига кўра, сайланган президентнинг Мар-а-Лаго (Флорида) қароргоҳида ўтган ҳафта бўлиб ўтган музокараларда Трамп Трюдога агар Оттава Канада чегараси орқали АҚШга ноқонуний муҳожирлар оқимини тубдан ўзгартира олмаса, шунингдек, Трампнинг сўзларига кўра, 100 миллиард долларни ташкил этаётган савдо камомадини камайтирмаса, ўзининг инаугурацияси куни, 2025 йил 20 январда Канаданинг барча товарларига 25 фоиз импорт божларини жорий этишини айтган.

    Трюдо эса, ўз навбатида, Америка маъмуриятининг бўлажак раҳбарига бундай чоралар Канада иқтисодини барбод қилишини таъкидлади, бунга Трамп Канада, эҳтимол, АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкинлиги билан жавоб қайтарган. Телеканалнинг таъкидлашича, бу гап Канада бош вазирининг асабий жилмайишига сабаб бўлган, деб хабар беради tass.ru.

    Бундан ташқари, АҚШнинг сайланган президенти Трюдо АҚШнинг 51-штати губернатори бўлиши мумкин эди, дея қўшимча қилди.

    Fox News телеканалига кўра, Канада бош вазири ва Трамп ўртасидаги учрашув тахминан уч соат давом этган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates