Франциянинг туризм йўналишидаги таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Таълим 7 июн 2023 2401

    Жорий йил 6 июнда Маданият ва туризм вазирлигида Франциянинг туризм соҳасидаги таълим муассасалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Маданият ва туризм вазирлиги расмийлари ҳамда Франциянинг Туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш уюшмаси (CFET) бош котиби – Анне Массикот Керлок, Франциянинг Туризмни ривожлантириш институти (IFDT) раҳбари – Винсент Фаёл, Франция Туризм бўйича илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари институти вакили – Жан Мишел Шапю ва Франциянинг “Y SCHOOLS” олий таълим муассасаси халқаро алоқалар директори – Антуан Гилме иштирок этди.

    Мулоқотлар давомида Франциянинг Ducasse мактаби ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги туризм техникумлари билан ресторан бизнеси ҳамда кулинария йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

    Шунингдек, Франциянинг Туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш уюшмаси (CFET) билан ҳамкорликда 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб туризм соҳасида магистратурада таълим олиш учун ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида квоталар ажратиш, талабалар ва педагоглар учун ўзаро стажировкаларни ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates