Грузия: кўчки оқибатида уч киши ҳалок бўлди

    Грузияда кўчки оқибатида уч киши – ота ва унинг икки нафар фарзанди ҳалок бўлди. Олти киши вайроналар остида қолмоқда.

    Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ишламоқда. Ускуналар ва хизмат итлари сафарбар қилинган. Тунда одамлар ухлаб ётган пайтда турар-жой бинолари орқасида жойлашган тепаликдан тонналаб тупроқ қўчган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунга ҳудудда узоқ давом этаётган ёмғир ёғиши сабаб бўлган.

    Бир кун аввал Рикоти довонида тошларнинг қулаб тушиши Тбилисидан Ғарбий Грузияга поездлар ҳаракати тўсилиб қолишига олиб келган эди. Поездлар ҳаракатини қайта тиклаш камида икки кун вақтни талаб этади, деб хабар беради mir24.tv.