Ҳиндистонда автобус ҳалокатга учради, камида 18 киши ҳаётдан кўз юмди

    Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчи автобусининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, Уннао туманида Деҳлига кетаётган автобус сут ташувчи контейнерга бориб урилган. Автобусда жами 50 киши бўлган, деб хабар беради report.az.

    “Бугун соат 05:15 атрофида Мотихаридан Бихар штатига йўл олган хусусий автобус сут ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмди, 19 киши жароҳат олди. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси тезликни оширди, деди маҳаллий маъмурият вакили Гауранг Рати журналистларга.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates