Ҳодиса Сринагар шаҳридан (Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир) 150 километр жанубда жойлашган Дода округининг Ассар туманида содир бўлган. Машина Киштвардан Жаммуга кетаётган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, ҳодиса жойига биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли етиб келган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазир Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради mir24.tv.