Ҳиндистонда автобуснинг дарага тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди

    Ҳиндистон шимолидаги Шив Хори туманига зиёратчиларни олиб кетаётган автобус Шива ибодатхонаси жойлашган дарага тушиб кетиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 22 кишига етди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.

    Аввалроқ расмийлар 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

    Номаълум сабабга кўра автобус йўлдан чиқиб кетган ва чуқур дарага қулаган ва воқеа оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Жабрланганлар маҳаллий шифохоналарга етказилган, деб хабар беради tass.ru.

    Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади, моддий ёрдам ваъда қилди. “200 минг рупий (тахминан 2400 доллар) автобус ҳалокати туфайли ҳаётдан кўз юмган ҳар бир кишининг яқин қариндошларига берилади, жабрланганларга 50 минг (тахминан 600 доллар) тўланади”, деди у.