Бу кўприкнинг бир йил ичида иккинчи бор қулаши. 2022 йил апрель ойида кўприкнинг бир қисми қулаб тушган эди. Ўшанда ҳодисага кўприк темир арқонларининг бўшашиб қолгани сабаб бўлгани айтилган эди, баъзи мутахассислар кўрикнинг қулаб тушишига сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланиш сабаб бўлгани айтишган.
Узунлиги 3,1 километр бўлган кўприк қурилиши 2014 йилда бошланган ва 2019 йилда якунланиши кутилаётган эди. Ўшандан бери бу муддат тўрт марта узайтирилди. Қурилиш қиймати 17,1 миллиард рупийга (207 миллион доллар) баҳоланган, деб хабар беради ria.ru.