«Huawei» компанияси билан ҳамкорлик янада ривожлантирилади

    Энергетика 28 март 2023 1750

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Huawei Digital Power» компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти жаноб Яо Цзин ўртасида жорий йилнинг февраль ойида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган «Huawei» бош қароргоҳига ташриф чоғида эришилган келишувлар ва яшил энергетикани ривожлантириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашувда уй хўжаликлари, давлат идоралари ва ижтимоий соҳа объектларидан тортиб йирик қуёш фотоэлектр станцияларигача бўлган ҳажмлардаги қуёш тизимлари учун рақамли технологияларни жорий этиш орқали Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика соҳасини янада ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

    Ўзбекистонда қуёш қурилмалари учун инверторлар ва электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш, қуёш энергияси бўйича ечимларни амалиётга татбиқ этишда муваффақият қозонган бошқа мамлакатларнинг қайта тикланувчи энергия масалалари бўйича вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва бу борада кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Жаноб Яо Цзин Ўзбекистоннинг яшил ривожланиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ва бу борадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди: «Мамлакат раҳбарияти жамиятни тоза ва арзон энергия билан таъминлаш ва келажакда углерод нейтраллигига эришиш учун қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали энергетика тизимининг салоҳиятини жадаллик билан ривожлантириш режаларини белгилаб берди. Ўзбекистон аллақачон бу борадаги режаларни амалга оширишга улгурди. «Яшил стратегия» доирасида қуёш фотоэлектр станцияларини ишга тушириш бўйича қатор йирик лойиҳалар иккинчи йилдирки яхши натижаларни кўрсатяпти», – деди Яо Цзин.

    Музокаралар чоғида энергетика вазири Хитойдаги «Huawei» компаниянинг кўргазма зали ва инверторлар ҳамда аккумуляторлар ишлаб чиқариш қувватлари билан батафсил танишганини алоҳида таъкидлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Huawei Digital Power» тоза энергия ишлаб чиқариш, транспортни электрлаштириш ва яшил АКТ инфратузилмаси каби соҳаларга эътибор қаратади. 2022 йил охирига келиб «Huawei» ўз мижозларига 695,1 миллиард кВт/соатдан ортиқ яшил энергия ишлаб чиқаришга ва энергия сарфини 19,5 миллиард кВт/соатга камайтиришга ёрдам берди, бу деярли 340 миллион тонна О2 зарарли газлар чиқишининг олдини олишга тенг демакдир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates