ICАO билан парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди

    Ўзбекистон ва ICАO ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди.

    «Ўзавиация» агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 2024 йил 18 июнда Париж шаҳрида бўлиб ўтган, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.

    Йиғилиш доирасида ICАO ва «Ўзавиация» агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 – 2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар Режаси имзоланди.

    Режанинг амалга оширилиши Франция авиация маъмурияти (DGCA), Франциянинг авиация ҳодисаларини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таҳлил қилиш Бюроси (BEA), АҚШ авиация маъмурияти (FAA), АҚШнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий кенгаши (NTSB) ҳамда ACI/ACI-EUROPE, Airbus, Boeing ва Жаҳон Банки билан ҳамкорликда амалга оширилишига келишиб олинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ICAOга аъзо давлатлар ичида COSPA дастуридан фойдаланаётган биринчи давлат ҳисобланади.