Уни аввалроқ онлайн овоз беришда қатнашган демократ-делегатларнинг 99 фоизи қўллаб-қувватлаган эди. Демократик партия миллий қўмитаси раиси Жейми Харрисоннинг сўзларига кўра, Харрис 4567 партия делегатининг овозини қўлга киритди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан амалдаги давлат раҳбари Жо Байден номзоди илгари сурилади деб тахмин қилинган эди, аммо июнь ойида Трамп билан бўлиб ўтган дебатдаги салбий натижадан сўнг демократлар ўртасида Байденни курашдан воз кечишга чақириқлар кучай бошлади. 21 июль куни у пойгадан чиқишга қарор қилди ва Ҳарриснинг президентлик лавозимига номзодини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради tass.ru.