Кун тартибида — савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатларимиз қўшма технологик лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириши мумкин бўлган салоҳиятли соҳаларни кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.
“Канада ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд. Шубҳасиз, биз уни тизимли равишда амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз”, — деди Алан Ҳемсон.
Учрашув якунида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари ва механизмларини батафсил ишлаб чиқиш мақсадида келгусидаги ҳамкорлик формати келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.