Бу ҳақда “Глобус” экологик ва ҳуқуқий ташаббус маркази ижрочи директори Facebookда маълум қилди.
“Коинот мониторинги маълумотларига кўра, 30 март куни Каспий денгизидаги “Қашаған” кони ҳудудида нефть тўкилиши аниқланган. Ушбу коинот мониторингини ўтказувчи гуруҳ маълумотларига кўра, “Европа сунъий йўлдоши Sentinel-1Aнинг 30.04 (02:43 UTC) да олган радиолокация сурати нефть тўкилиши билан боғлиқ ҳолат Қозоғистон кони ва Қашаған нефть қазиб олиш майдончаси яқинида юз берганини кўрсатди”, деди у.
Эколог ишлаб чиқариш жараёнида тасодифий ёки фавқулодда нефть сизиб чиқиши ёки хизмат кўрсатувчи кемалар билан фавқулодда юзага келган вазият нефть тўкилишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати яқин вақт ичида ушбу мавзу бўйича хабар берилишини маълум қилди.
Қозоғистондаги Қашаған конида нефть қазиб олиш лойиҳаси оператори NCOC (North Caspian Operating Company) ҳисобланади. Қашаған сўнгги ўн йилликларда очилган энг йирик нефть конларидан бири ҳисобланади. Унинг қазиб олинадиган захиралари, экспертларнинг фикрига кўра, 9 дан 13 миллиард баррелгача етади. Қашағанда тижорат асосида нефть ишлаб чиқариш 2016 йилнинг кузида бошланган, деб хабар беради report.az.