Кенияда норозилик намойиши: 10 га яқин одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди

    Кенияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Намойишлар чоғида камида 10 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

    Одамлар йирик шаҳарларда намойишга чиқишди.

    Намойишчиларга қарши курашиш учун расмийлар нафақат полиция, балки ҳарбий хизматчиларни ҳам юборди. Уларга мамлакатдаги қашшоқликдан норози минглаб одамлар қарши. Норозилик намойиши иштирокчилари фикрига кўра, депутатлар одамлар ҳаётини яхшилайдиган қонунлар қабул қилишга уринмаяпти. Оқибатда намойишчилар парламент биносига бостириб кириб, унга ўт қўйишди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар билан жавоб қайтарди, деб хабар беради mir24.tv.