Кийим ва оёқлар орасига яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди

    Сирдарё вилояти “Малик” чегара ўтказиш пунктидан ўтаётган фуқаро текширилганда унинг ички кийимлари ва оёқлари орасига яширилган 9 турдаги 468 дона қимматбаҳо металлдан ясалган ва бриллиант тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

    Давлат божхона хизматининг маълум қилишича, ушбу шахс заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишда ёнидаги 14 ёшли неварасидан ҳам фойдаланган.

    Маълумотларга кўра, вояга етмаган ушбу шахс ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ҳам ички кийимлари орасига 12 дона ўрам яширилгани аниқланди. Мазкур ўрамларда эса 8 турдаги 454 дона тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.

    Божхона назоратидан яширилган жами 922 дона тилладан ясалган бриллиант тошлар ўрнатилган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 6,7 кг.дан ошмоқда, умумий қиймати эса 5,6 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, республикамизга жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади, — дейилади хабарда.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates