Мамлакатнинг тараққиёти мазкур давлат ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қонунлардан ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қанчалик хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан муносабатига боғлиқ.
Албатта, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш, республикамиздаги барча давлат бошқарув органларининг асосий вазифаларидан биридир.
Ёшларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаб қўйиш мақсадида Конституциянинг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир“ дейилган.
Конституция негизида тайёрланган “Кадрларни тайёрлаш миллий дастури“ ҳамда “Таълим тўғрисида“ ги қонун бугунда таълим-тарбия сифати, ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, улар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, таълим муассасаларининг самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, таълим тизимида тубдан ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар натижаси ўлароқ Мактабгача таълим вазирлиги, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилинди, янгидан очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолияти ташкил этилди. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшиланди. Болаларимизнинг қизиқиш ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда, уларга мактабгача бўлган даврда ҳар томонлама пухта таълим ва тарбия бериш, дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, қалби ва онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш орқали уларни она Ватанга муҳаббат, покиза орзулар руҳида камол топтириш бугунги кундаги энг муҳим, энг долзарб масалалардан бири эканлигиини амалдаги ишлар исботламокда.
Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларга болалар қамровини ошириш орқали мактабга сифатли тайёрлашга эришиш мумкин. Ўзбекистондаги қулай тадбиркорлик муҳити бу йўналишда ҳам ҳамюртларимизга талай имкониятлар бермоқда.
Ёш авлод етук ва комил шахс бўлиб вояга етиши учун яна бир муҳим омил ҳаёт тарзига айланиши зарур. У ҳам бўлса китобхонлик. Бунинг учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Оммавий, илмий кутубхоналар, “Айбук” тарзидаги китоб-кафе дўконлари ва бошқалар сўзимизнинг яққол мисолидир.
Энг асосий эътибор, бугунги кунда ёшларимиз учун ана шу конституцион ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида, яъни таълим олиш ҳуқуқи соҳасидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар халқимиз қувончига-қувонч қўшмоқда.
Жумладан, ўхшаши йўқ бўлган “Президент мактаблари“, “Темурбеклар мактаби“, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари, 10 мингдан зиёд умумтаълим мактабларида яратилган шарт-шароитлар ёшларимизнинг келажаги, истиқболи йўлидаги янги ислоҳотлардир. Шунингдек, парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинди.
Қувонарли томони яна шундаки, ёшлар масаласига эътибор шу даражада жиддийки, ҳатто хориждаги ёшларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласи ҳам четда қолмади. Юртимизда хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан ишлайдиган ташкилот тузилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси“ нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказганлиги ҳам катта ютуқ бўлди. Мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилганлигидир. Давлатимизнинг ёш авлод камолотига қаратаётган юксак эътибори, мамлакатимиз ёшлари учун ҳар томонлама етук, баркамол авлодлар сафини кенгайишига, жаҳонда мамлакатимизнинг шон-шарафини мустаҳкам ҳимоя қилишимизга туртки бўлишига аминмиз. Ахир, бугун юртимиз ёшларига барчанинг ҳаваси ортмоқда.
Зеро, бу ёшларнинг қонида Имом Бухорийлар, Аҳмад Фарғонийлар, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий ва Амир Темур, Баҳовуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубролар қони оқмоқда....
Одилжон АТАУЛЛАЕВ,
Нурафшон шаҳар “Чиғириқ”
маҳалла фуқаролар йиғини
ҳоким ёрдамчиси