Леван Какава “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон—Грузия божхона ҳамкорлиги “уйқу” режимидан “фаол” босқичга ўтмоқда.

    Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Грузия Республикасида амалий ташриф билан бўлиб қайтди. Грузияга ташрифнинг дастлабки тадбири иккала мамлакат божхона хизмати раҳбарларининг учрашуви бўлди.

    Грузия божхона назорати тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштиришда қисқа муддатда туб ўзгаришлар қила олгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, мамлакатда божхона божи ставкалари оптималлаштирилган, божхона расмийлаштируви учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 54 тадан 2 тага туширилган, чегара ўтказиш пунктларида аввалгидек, 8 та эмас, атиги 2 та давлат идораси фаолият кўрсатади. Коррупцияга элтувчи барча омиллар бартараф этилган.

    Тадбир якунида Божхона соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш бўйича Ҳамкорлик Меморандуми ҳамда Ахборотларни олдиндан алмашиш бўйича Баённома имзоланди. Давлат чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки маълумотлар алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги мазкур баён божхона расмийлаштируви вақтини қисқартириш, жараёнларни соддалаштиришга хизмат қилади.

    Шунингдек, божхона соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшаётган ҳиссаси учун Грузия божхона хизмати раҳбари Леван Какава “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates