Мажбурий меҳнатга барҳам берилгани эътироф этилди

    Агросектор 11 март 2022 2199

    Cotton Campaign: Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилишининг асосий омилларидан бири президент ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида амалга оширилган туб ислоҳотлар бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев «Cotton Campaign» халқаро коалицияси ҳаммуассиси Беннет Фриман бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашув аввалида Беннет Фриман давлат раҳбари раҳнамолигида 2019 йилдан буён аграр соҳадаги фаолият ғоят даражада фаол равишда амалга оширилаётганини таъкидлади. Натижалар муваффақиятли амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнларида ўз ифодасини топмоқда, буларни «Cotton Campaign» катта қизиқиш билан кузатяпти.

    Хорижий меҳмонлар Ўзбекистон ҳукумати пахта теримида мажбурий меҳнатга барҳам бергани муҳимлигини таъкидлади. Президент ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида амалга оширилган туб ислоҳотлар, шунингдек, мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича миллий комиссиянинг манфаатдор вазирликлар ҳамда ХМТ, фуқаролик жамияти билан ҳамкорликдаги кенг қамровли ишлари туфайли буларнинг барчаси учун имконият яратилди.

    Йиғилиш доирасида вазир Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида қилинган ишлар ҳақида маълумот бериб, аграр соҳада юзага келаётган муаммо ва қийинчиликларни ҳал этиш мақсадида излаб топилган йўлларни маълум қилди.

    Шу тариқа, Президент томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси»ни амалга ошириш доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (ҳокимликларнинг) фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятига аралашувига барҳам берилди, пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмалари бекор қилинди, қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлаш учун бозор тамойиллари жорий этиляпти.

    Учрашувда «Cotton Campaign» дастури координатори Алисон Гилл шундай деб таъкидлади:

    «Айтиш керакки, бугун биз сиз билан мажбурий меҳнат масалаларини муҳокама қилмаяпмиз, балки ходимлар даромадини ошириш масаласи хусусида сўзлашмоқдамиз, бундан жуда хурсандман».

    Хорижий томон Ўзбекистон ҳукуматининг фермер хўжаликларига ер участкаларини кимошди савдоси асосида, ҳудудий ва вилоят ҳокимликлари аралашувисиз ажратиш тўғрисидаги қарорини маъқуллади.

    Ходжаев кластер ишлаб чиқариш жадал ривожланаётганини, сўнгги 4 йилда 1,4 миллиард долларлик инвестицияларнинг асосий қисми мамлакатимизда пахта-тўқимачилик кластерларини яратишга йўналтирилганини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, ўтган йилнинг декабрь ойида бир ҳудудда икки ёки ундан ортиқ агрокластерларни ташкил этиш имконини берувчи Президент қарори имзоланган эди, бу эса ўз навбатида фермерлар учун қулайлик яратяпти, чунки улар биргаликда иш олиб бориш учун бир ёки бир нечта кластерларни танлаши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates