Мажлисда хотин-қизлар ҳуқуқларини кафолатловчи яна бир қонун кўриб чиқилди

    Мамлакатимизда 19 ноябр 2021 1288

    Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида «Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

    Қонун билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида», «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида» ҳамда «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Қонунга киритилётан ўзгаришларга мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари тазйиқ ва зўравонликка учраган, уларга мурожаат қилган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгилаш, шунингдек, мазкур ҳолатлар тўғрисида тегишли аёлларни реабилитация қилиш
    ва мослаштириш марказлари, ички ишлар органларини зудлик билан хабардор этиш, маҳалла ҳудудида тазйиқ ва зўравонлик қилган ёки қилишга мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш, улар билан олиб бориладиган профилактик ишларда иштирок этиш ваколатларига эга бўлади.

    Шу билан бирга, меҳнат органларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилмоқда. Унга кўра, эндиликда меҳнат органлари иш қидираётган ва оғир ижтимоий аҳволда қолган, оилавий муаммолар ва зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва касбга йўналтириш чораларини кўради.

    Таъкидланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар ҳамда уларнинг болалари, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига келтирилган жабрланувчилар ҳамда уларнинг болаларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, бепул даволаш чора-тадбирларини амалга ошириш қонун билан мустаҳкамланмоқда.

    Қонуннинг қабул қилиниши оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга, манзилли ёрдам кўрсатиш ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates