Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетди, оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

    Малайзиянинг Лумут шаҳрида мамлакат Қироллик денгиз кучлариларининг 90 йиллигига бағишланган ҳаво паради олдидан ўқув-машқ парвози чоғида иккита вертолёт ҳалокатга учради.

    Ўт ўчириш ва қутқарув хизматининг хабар беришича, экипажнинг 10 аъзоси ҳалок бўлди.

    Маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган, гувоҳлар томонидан олинган видеоларда вертолётларнинг учиб ўтаётганини кўриш мумкин. Улардан бири иккинчисининг паррагига урилиб кетиши оқибатида иккала вертолёт ҳам ерга қулаб тушган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётлардан бири стадион зинапоясига, иккинчиси эса стадион олдидаги ҳовузга қулаб тушган. Улардан бирида уч нафар, иккинчисида етти нафар экипаж аъзоси бўлган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates