Хусусан, Марғилон шаҳридаги собиқ ''AQUA PARK'' ҳудудида жорий йилда қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилаётган Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг 500 ўринли янги биноси лойиҳасининг якуний кўриниши вилоят ҳокимига тақдим этилди.
Studio Vertebra меъморлари томонидан Фарғона шаҳрида Қиргули спорт-балиқчилик хўжалиги сифатида фойдаланиб келинаётган кўлни замонавий туристик хизматлар билан бойитилган чўмилиш ва дам олиш зонасига айлантириш бўйича лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилишига келишиб олинди. Ушбу ҳудуддан замонавий меҳмонхона, барча шароитларга эга пляж, сув бўйига жойлаштириладиган ресторанлар ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ўрин олиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Шунингдек, вилоятимизда барпо этилиши кўзда тутилаётган Кўргазмалар маркази лойиҳа концепцияси ҳам вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан Studio Vertebra компанияси билан биргаликда ишлаб чиқиладиган бўлди. Лойиҳа конценциясига кўргазма павильонлари, бизнес маркази, 500 ўринли конференциялар зали ва бошқа объектларнинг киритилиши белгилаб берилди.
Учрашувда вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Позилов ҳам иштирок этди.