МИБнинг тўққиз ойлик фаолияти ҳисоботи эълон қилинди

    Ижтимоий тармоқларда “МИБ анчадан буён ўз функциясини бажаролмай қолган” мазмунида хабарлар юзасидан Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

    2023 йил январь-сентябрь ойларида жами 67,7 трлн. сўмлик (3,9 млн.та) ҳужжатлар ижроси тамомланиб, улар бўйича 28,6 трлн. сўм (2,9 млн.та) амалда ундирилди.

    Шу каби, давлат фойдасига 10,9 трлн. сўм, шундан 8,9 трлн. сўм солиқ қарзи, 816,2 млрд. сўм жиноий ва маъмурий жарималар, 460,6 млрд. сўм давлат божи, 452,4 млрд. сўм жиноят натижасида етказилган зарар ундирилди.

    Фуқароларни мол-мулкига дахл қилмасдан ва мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 550,6 млрд. сўм (1,4 млн.та) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

    Ижтимоий аҳамиятга эга, жумладан алимент тўловлари, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

    Қарздорлардан жами 1,5 трлн. сўм (шу жумладан, банк карталари орқали 882,7 млрд. сўм) алимент пуллари ундирилди.

    “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлаш мақсадида 843 нафар ундирувчиларга 12,2 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.

    Ишсиз алимент тўловчиларнинг 24 751 нафари ишга жойлатирилди, 38 487 та оилани яраштиришга эришилди.
    Меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаган ҳолда бўшатилган 867 нафар шахс ишга тикланди, тўланмай қолган 59,4 млрд. сўмлик иш ҳақи ундирилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates