Молдова президенти Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

    Молдова президенти Майя Санду республиканинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича 25 июнь куни Люксембургда бошланадиган музокараларни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

    Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради report.az.

    “Давлат раҳбари Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш ва Европа интеграцияси бўйича бош вазир ўринбосари Кристина Герасимовни Молдова Республикаси бўйича бош музокарачи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади”, дейилади хабарда.