Учрашувда вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий автобуслар сотиб олиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Музокаралар давомида “Xumo avto plyus” МЧЖ ҳамда “Yutong Hongkong Limited” компанияси ўртасида 100 дона ZK6890HG моделидаги автобусларни сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.









