Бу ҳақда 4 сентябрь куни Франциянинг Franceinfo радиоси хабар берди.
“Янги халқ фронти” вакиллари Макрон сайловларда ғалаба қозонган коалициядан бош вазир тайинлашдан бош тортгани учун унинг истеъфосини талаб қилди.
Франция парламентига 7 июль куни якунланган навбатдан ташқари сайловларда сўл қанот “Янги халқ фронти” альянси Миллий мажлисдаги 577 ўриндан 182 тасини қўлга киритди. “Биргаликда республика учун” президентлик коалицияси иккинчи ўринни эгаллади, улар 168 та ўринни банд этди. “Республикачилар” партиясидаги иттифоқчилари билан ўнг қанот “Миллий бирлашиш” партияси 143 ўринни қўлга киритди. Палатада мутлақ кўпчилик бўлиши учун партия 289 ўринга эга бўлиши керак. 26 август куни Эммануэль Макрон “Янги халқ фронти”нинг иқтисодчи Люси Кастени Вазирлар Маҳкамаси раҳбари этиб тайинлаш ҳақидаги таклифини рад этди, деб хабар беради tass.ru.