Олмаотада кўчки туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмди

    Олмаотада ер кўчкиси оқибатида ҳалок бўлган бир кишининг жасади топилди.

    Воқеа жойига аввалроқ тез ёрдам машинаси етиб келган.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қутқарувчилар 2007 йилда туғилган йигитнинг жасадини топди.

    Аввалроқ Олмаота Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати Медеу туманидаги Тау-Самал микрорайонидаги Олимпийская кўчаси бўйлаб 8 февралга ўтар кечаси юз берган ер кўчкиси тафсилотларини маълум қилганди. Кўчки техноген характердаги тупроқнинг намланиши оқибатида содир бўлган. Иккита шахсий турар-жой биносига зарар етган. Дастлабки маълумотларга кўра, уйларда тўрт киши бўлган, улардан икки нафари болалардир, деб хабар беради tengrinews.kz.