Олмаотадаги кўчки қурбонлари сони тўрт нафарга етди

    Олмаотада кўчкидан сўнг яна уч кишининг жасади топилди, шу тариқа ҳалок бўлганлар сони тўрт нафарга етди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    “Пайшанбага ўтар кечаси Тау-Самал микрорайонида лойнинг ўпирилиши (ер усти тупроқ массалари) содир бўлди. Фавқулодда ҳодиса оқибатида иккита уй зарар кўрган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, лойнинг ҳажми 3200 куб метрни ташкил этган. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинди. Аввалроқ қутқарувчилар вайроналар остидан 16 ёшли ўсмирнинг жасадини олиб чиққан эди”.

    Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, қутқарувчилар воқеа жойида ҳалок бўлган 1984 йилда туғилган эркак, 1980 йилда туғилган аёл ва 2007 йилда туғилган икки нафар ўғил боланинг жасадларини топиб, олиб чиқишган.

    Вазирлик маълумотларига кўра, фавқулодда ҳодиса жойида вайроналарни демонтаж қилиш ва лой массасини тозалаш ишлари давом этмоқда. Психологлар жабрланганларнинг қариндошлари ва қўшниларига шошилинч психологик ёрдам кўрсатяпти, деб хабар беради ria.ru.