«Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилди

    Туризм 4 октябр 2023 1971

    Маълумки, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида туризмнинг бир қатор йўналишлари жадал ривожланиб келяпти.

    Қорақалпоғистоннинг жанубий масканларида жойлашган қадимий қалъалар ва Нукус шаҳридаги дунёга машҳур И.В.Савицкий давлат санъат музейи — тарихий-маданий туризм, Орол денгизи ва Устюрт платоси — Экотуризм, маҳаллий маданият ва урф-одатларни ёрқин намоён этувчи Чимбойлик ҳунармандлар — Этнотуризмнинг асосий йўналишлари саналади.

    Мазкур туристик йўналишлар қаторида Гастрономик туризм ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, қорақалпоқ халқининг анъанавий ошхонаси ўзига хос томонлари билан ажралиб туради.

    Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир вилояти ўзига хос таомларига эга бўлганидек, Қорақалпоғистоннинг ҳам “Бес бармақ”, “Жугери гуртик”, “Ақсаулақ”, “Турама”, “Маек борек” ва балиқдан тайёрланган “Балиқ қарма”, “Илонбалиқдан котлетлар”, “Балық сорпа” каби таомлари ўзининг мазаси билан ҳар бир ташриф буюрувчини баҳраманд қилади.

    Қорақалпоғистоннинг гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташаббуси билан 2017 йилдан буён “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” халқаро гастрономик фестивали ўтказиб келинади. Мазкур тадбир миллий балиқ таомларини тарғибот қилиб қўймасдан, ҳудуддаги бошқа туристик йўналишларига ҳам маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиб келяпти.

    Кенг қамровли фестиваль дастлаб Қорақалпоғистоннинг ўзига хос ўлган туристик маскани Мўйноқ туманидан бошланган ва кейинчалик пойтахт Нукус шаҳрида ҳам ўтказилган. Бешинчи маротаба ташкил этилаётган бу йилги фестиваль жорий йил 29-30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида ўтказилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates