Ўш шаҳрига сел келди, 500 га яқин одам хавфсиз жойга кўчирилди

    Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳри ва Қораcув тумани қишлоқларида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этишга 258 нафар қутқарувчи жалб қилинди.

    500 га яқин одам хавфсиз жойга эвакуация қилинди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та махсус техникаси ва 15 та муҳандислик техникаси ишламоқда. Сел оқибатларини бартараф этишда маҳаллий аҳоли ҳам фаол иштирок этяпти. Ҳозирда табиий офат оқибатида етказилган зарар ҳисобланмоқда.

    Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, сел ва тошқиндан жабр кўрган Толейкан қишлоғи аҳолисига ёрдам бериш учун ички қўшинларнинг 7703-ҳарбий қисми шахсий таркиби юборилди.

    Кеча тахминан соат 14.00 ларда Ўш вилояти қишлоқлари ва Ўш шаҳри ҳудудида кучли сел оқими содир бўлди.

    Ўш марказий бозорининг 80-90 фоизини сув босди. Полиция талончиликнинг олдини олиш учун кузатув ишларини олиб бормоқда, деб хабар беради 24.kg.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates