Осиё инфратузилма инвестициялари банки Энергетика соҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

    Инвестициялар 27 апрел 2023 834

    Жорий йил 26-апрелда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки вице-президенти Константин Лимитовский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистонда халқаро молия институтлари кўмагида энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлик, иссиқлик электр станциялари қуриш, электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда гидро электр станцияларни таъмирлаш ишлари лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан фикрлар алмашилди.

    Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқиш юзасидан таклифлар берилди. Жумладан:

    — Қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларини молиялаштириш: Қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари бўйича халқаро компаниялар (China Gezhoba Group, CC7, Huaneng, ACWA Power, Masdar) билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, Олмалиқ ва Навоий кон металлургия комбинатларига ўз эҳтиёжлари учун 500-1000 МВт қувватга эга станцияларни давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида қуриш режалаштирилаётганлиги;

    — Сурхондарё вилояти (Stoun City)да 1560 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида инвесторлар Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан маблағ жалб этиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги;

    — Электр узатиш тармоқларини қуриш лойиҳаларини молиялаштириш: Янги қувватлар учун электр энергиясини узлуксиз таъминлаш мақсадида 1000 километр узунликдаги янги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 5 та подстанция қуриш бўйича «Xian Electric i State Grid – CET» билан ишлар олиб борилаётганлиги;

    — Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш: “Яшил” иқтисодиётга ўтиш дастури доирасида 2022-йилда давлат муассасалари ва ижтимоий соҳа объектлари томларига умумий қуввати 49 МВт бўлган қуёш панеллари ва 722,6 миллион литр ҳажмдаги қуёш сув иситгичлари ўрнатилди ва “Яшил энергия” ихтисослаштирилган корхонаси ташкил этилди. Панелларни ўрнатишни жадаллаштириш, шунингдек, уларнинг таннархини пасайтириш мақсадида Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилаётганлиги;

    — Зарафшон ГЭСининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратиш: Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ҳукуматлари ўртасида Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёсида гидроэлектр станция қурилишини ўрганиш ва лойиҳанинг янгиланган техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун грант маблағларини жалб этиш бўйича фаол иш олиб борилаётганлиги масалалари айтиб ўтилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раҳбарияти ўртасида жорий йил 12 январда Zoom платформаси орқали онлайн ва Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида 20 февралда Банкнинг Пекиндаги штаб-квартирасида учрашувлар бўлиб ўтган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates