Ўтган давр мобайнида «Ўзархив» агентлиги томонидан 29 289 млн сўмлик хизмат кўрсатилган

    АОКАда «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов, директор ўринбосари Шерзод Садиков ва бошқа масъул ходимлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда 9 ой давомида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2022 йил 9 ойлигига мўлжалланган режаси 21 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.

    Хусусан, ҳужжатларнинг электрон нусхасини яратиш ишлари бўйича ҳисобот даврида давлат архивларида 144 091 сақлов бирлигида қоғоз асосидаги , 11 564 051 кадр, 288 сақлов бирлигида кино, 17 558 ҳисоб бирлигида фото, 366 сақлов бирлигида овозли ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилди.

    Давлат архив ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 929 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 39 нафар Чет эл фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб бордилар, 47 493 сақлов бирлигида ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди. Агентлик томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 29 289 млн. сўмни ташкил этди.

    Агентликка жорий йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 794 та мурожаатлар келиб тушди. Республика давлат архивларига жами жисмоний ва юридик шахслардан 1 979 та мурожаатлар келиб тушди ҳамда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди. Шундан 956 та мурожаат қаноатлантирилди, 818 тасига тушунтириш берилди, 179 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилди ва ҳозирда 26 та мурожаат ижроси бажарилиш жараёнида.

    Агентлик тизимидаги архив муассасаларида бугунга қадар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда камчилик ҳамда ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани учун 2 нафар раҳбар ва масъул ходимларга жиддий огоҳлантириш берилиб, 23 нафар раҳбар (9 нафари) ва масъул ходимлар (14 нафари) интизомий жавобгарликка тортилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates