Ўзбекистон 2025 йилги " FIDE Grand Swiss" турнирига мезбонлик қилади

    Спорт 11 июл 2025 1489

    Шу йилнинг 3-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида "FIDE Grand Swiss-2025" турнири бўлиб ўтади.

    "Дунё" ААнинг хабар беришича, халқаро шахмат федерацияси маълумотига кўра, ушбу нуфузли мусобақа бой шахмат меросига эга, жаҳон шахмат ҳамжамиятида таъсири тез ўсиб бораётган Ўзбекистонда илк бор ўтказилиши билан дунё эътиборидаги тадбир ҳисобланади.

    "FIDE Grand Swiss" халқаро шахмат тақвимидаги асосий мусобақалардан бири бўлиб, спортчиларга жаҳон тожи даъвогарлари турнирларига иштирок этиш учун тўғридан-тўғри йўл очади. Жумладан, мазкур мусобақа якунларига кўра, энг яхши икки шахматчи 2026 йилги жаҳон тожи учун кечадиган турнирга йўлланма олади.

    Турнирнинг мукофот жамғармаси 625 минг АҚШ долларга кўтарилди. Бу, аввалги турнирларга нисбатан 36 фоизга ошганидан далолат. Аёллар мукофот жамғармаси эса 140 минг доллардан 230 минг долларга, яъни 64 фоизга оширилди. Швейцарча тизимда ўтказилади иккала турнир ҳам 11 раунддан иборат. Унда дона сурадиган иштирокчилар сони 172 нафарни ташкил этиши кутилмоқда.

    Унда қатнашадиган 116 нафар иштирокчидан 101 нафари рейтинг бўйича танлаб олинади, қолган ўринлар қитъа вакиллари, ФИДЕ махсус таклифномаси асосида ва маҳаллий ташкилотчи ўртасида тақсимланади.

    Мусобақа кучлилари орасида ҳиндистонлик ёш гроссмейстерлар Аржун Эригайси (21 ёш) ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу (19 ёш) биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (20 ёш) учинчи ўринда қайд этилган. Кучли бешликни Прагнанандха Рамешбабу (19 ёш) ва Алиризо Фирузжа (22 ёш) якунлаган.

    Кучли ўнталикнинг қолган қисмини эса янада тажрибали гроссмейстерлар – икки маротаба жаҳон чемпионлигига даъвогарлик қилган Ян Непомняший, Аниш Гири, Шаҳриёр Мамедьяров, Левон Аронян ва Владимир Федосеев банд этган.

    Кенгайтирилган ёшлар гуруҳига дунёнинг ТОП-20 рейтингига кирувчи Ҳанс Ниеманн (22 ёш), Винцент Каймер (20 ёш), Жавоҳир Синдаров (19 ёш), Ниҳал Сарин (20 ёш) ва Эвондер Лян (22 ёш) киритилган.

    Махсус таклифнома асосида жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар Борис Гельфанд ва аёллар ўртасида чемпионликка собиқ даъвогар Александра Горячкина турнирда иштирок этиши кутилмоқда.

    2024 йил июлдан 2025 йил июнгача камида 30 та классик шахмат партиясини ўйнашни талаб қилинадиган қоида туфайли, бир қатор машҳур шахматчилар, жумладан, икки нафар собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ва Вишванатан Ананд, шунингдек, аввалги "FIDE Grand Swiss" иштирокчилари Ле Куанг Льем ва Питер Свидлерни рўйхатдан чиқарилди.

    Жаҳон чемпиони Дин Лижэнь рейтинг бўйича йўлланма олганига қарамай, турнирда қатнашмайди. Аввалги учта "FIDE Grand Swiss" мусобақасида қатнашган Фабиано Каруана ҳам Самарқандга келмаслиги маълум бўлди. Чунки у аллақачон "FIDE Circuit 2024" мусобақасида ғолиб чиқиб, 2026 йилги жаҳон тожи даъвогарлари турнирига йўлланмани қўлга киритган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates