"Навқирон Ўзбекистон" Республика ёш ижодкорлар амалий санъат кўргазмаси ўз ишини бошлади

    “Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмаси ғолибларини тақдирлаш маросими 30 июнда Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

    Очилиш маросимида, Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари Фарҳод Тошмуҳамедов, "Тасвирий ойина" республика ижодий уюшмаси раиси Искандар Латипов, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев Ўзбекистонда бадиий-тасвирий ижодий жараёнларда ёшларнинг муносиб ҳиссаси борлигини ва улар кун сайин фаоллашиб бораётганини таъкидлади.

    Саккиз кун давом этадиган мазкур кўргазмада юртимизнинг барча ҳудудлари ва Қорақалпоғистондан келган 18 ёшдан 33 ёшгача бўлган 70 дан зиёд иқтидорли ёшлар, ўзларининг мингга яқин ижодий санъат асарларини кенг жамоатчиликка, санъат усталари, мухлислар ва ёшларга намойиш этмоқда.

    - Навқирон Ўзбекистон" республика ёш ижодкорларининг амалий санъат кўргазма-танловининг биринчи кунида Тошкент кулолчилик заводига саёҳат, Ўзбекистон Республикаси халқ устаси Акбар Раҳимов кулолчилик мактабида учрашув ва маҳорат дарси ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

    Танловга мамлкатимизнинг барча ҳудудларидан юборилган ижодий ишлар махсус ишчи гуруҳ томонидан сараланди ва “Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмасида намойиш этиш учун тавсия этилди. Намойиш этилаётган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва ғолиблар аниқланади. -“Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмасини ташкил этишдан мақсад замонавий санъатнинг барча соҳаларида ижод қилаётган ёш рассомларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодларини кенг тарғиб қилишдан иборатдир дейди, – Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ойниса Пўлатова. – Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида ёш истеъдод соҳибларини излаб топиш, улар билан ишлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш учун чуқур ўйланган тизим жорий этилади.

    Кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва ғолиблар аниқланади. Бундан ташқари ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи номинациялар белгиланади.

    “Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмаси ғолибларини тақдирлаш маросими 30 июнда Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

    Танловнинг ёпилиш маросимида ғолиблар "Навқирон Ўзбекистон" республика замонавий санъат кўргазмасининг олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

    Кўргазма иштирокчиларининг барчасига Сертификат топширилади.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates